Бензема тўп тепишни унутди

TIGGO 2 PRO
 

Футбол статистикаси билан шуғулланадиган мутахассислар "Реал" ҳужумчиси Карим Бенземанинг натижаларини эълон қилиш орқали франциялик футболчининг ўйинга яроқсиз эканини кўрсатиб қўйишди.

Жорий мавсумни таҳлил қилган мутахассислар Бензема бир учрашув давомида дарвоза сари биттадан кам зарба бераётганини аниқлашди. Асосий иши рпақиб дарвозасини ишғол қилиш бўлган Карим бир ўйинда ўртача 0,8 та зарба бераётган экан. Бу Испания чемпионатидаги энг ёмон учта натижадан бири.

Шунингдек, бу кўрсаткич Бензема "Реал"да ўйнаётган 2009 йилдан буён қайд этилган энг ёмон натижа экани айтилмоқда. Карим биринчи мавсумида Ла лигага мослашиш жараёнида ҳам ҳар учрашувда қарийб битта аниқ зарба йўлларди.

Жорий мавсумла Карим Бензема Ла лигада 15 та ўйинда бешта гол урди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!