“Бешиктош” Голландия термаси аъзосини ўз сафига қўшиб олди(фото)

Англиянинг “Сандерленд” жамоаси ярим ҳимоячиси Жермейн Ленс расман Туркиянинг “Бешиктош” жамоаси аъзосига айланди. 29 ёшли футболчи ижара асосида турк клуби сафига бориб қўшилди.

Ижара учун турклар “Сандерленд”га 1,5 млн евро тўлайди. Мавсум якунида эса уни 4 млн  еврога сотиб олишлари мумкин бўлади.

Қайд этиш жоиз, Голландия терма жамоаси аъзоси ўтган мавсум Туркиянинг “Фенербахче” клубида ижара асосида тўп сурган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!