Бэйлнинг қайтиши омадли келди: “Реал” каталонияликларни таслим қилди

 

Испания чемпионати 23-турида “Реал Мадрид” жамоаси ўз майдонида Каталониянинг “Эспаньол” клуби билан куч синашди.

Қизиқарли кечган ўйинда мадридликлар 2:0 ҳисобида зафар қучди. Дастлабки голга Альваро Мората муаллифлик қилди. Иккинчи голни эса узоқ вақтдан сўнг майдонга қайтган Гарет Бэйл киритди.

Уэльслик футболчи  71-дақиқада захирадан майдонга тушди ва 83-дақиқада гол урди. “Қироллик клуби” пешқадамлик қилишда давом этмоқда.

Реал Мадрид – Эспаньол 2:0

Голлар: 1:0 – 33 Мората, 2:0 – 83 Бэйл.

Реал Мадрид – Касилья, Варан, Начо (Марсело, 81), Карвахаль, Пепе, Ковачич (Каземиро, 61), Кроос, Иско, Васкес, Роналду, Мората (Бэйл, 71).

Эспаньол – Лопес, Дуарте, Кариколь, Рейес, Диоп, Хави Фуэго, Лопес Сильва, Хурадо (Васкес, 82), Рейес (Перес, 46), Пьятти, Морено.

Огоҳлантиришлар: Морено (28), Ковачич (41), Иско (48), Хави Фуэго (53), Диоп (68), Кариколь (80), Каземиро (82).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!