510 0

Россиянинг Тюмень шаҳрида биатлон бўйича жаҳон кубогининг сўнгги босқичи доирасидан ўрин олган мавсумнинг энг охирги пойгаси бўлиб ўтди. Бугун ташкил этилган баҳсда эркаклар ўртасида масс-старт пойгаси бўлди. 

Эркаклар ўртасида кечган беллашув россиялик Максим Цветковнинг ғалабаси билан якунланди. Шоҳсупанинг қолган поғоналаридан норвегиялик икки биатлончи: Эрленд Бьёнтегард ҳамда Йоханнес Бьё ўрин олишди. Якунда мавсум ғолиблигини кутилганидек франциялик Мартен Фуркад қаторасига еттинчи бор қўлга киритди. 

Аёллар ўртасида ўтказилган масс-стартда беларуслик Дарья Домрачевага тенг келадигани топилмади. Словакиялик Паулина Фиалкова ҳамда франциялик Анаис Шавалье кучли учликни якунлаб беришди. Марра чизиғини олтинчи бўлиб кесиб ўтган финляндиклик Кайса Мякяряйнен умумий ҳисобда барча рақибаларини ортда қолдириб, якунда катта биллур глобусга эга чиқди. 

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98