Биласизми: Буффон А Серияда 100 дан зиёд ўйин ўтказганида Мбаппе энди туғилган эди

21 апрель, 20:38 495

Биласизми: Буффон А Серияда 100 дан зиёд ўйин ўтказганида Мбаппе энди туғилган эди

1998 йилнинг 20 декабр санасида А Серияда навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтган эди. “Эмполи”га қарши меҳмондаги баҳс “Парма”нинг 5:3 ҳисобидаги ғалабаси билан ниҳоясига етади. Меҳмонлар дарвозабони Жанлуиджи Буффон учун мазкур ўйин жамоа сафидаги 108 ўйини эди.

Парижда эса айнан шу куни “Монако”нинг ҳозирги ёш юлдузи – Килиан Мбаппе таваллуд топган эди.

Энди эса улар ЕЧЛ ярим финалида ўзаро тўқнаш келадиган бўлишди. Дастлабки ўйин 2 майда, жавоб беллашуви эса 9 май санасида ўтиши режалаштирилган.

SPORTS.uz