ЕЧЛ. “Ювентус” учун қулай бўлган “Монако”

21 апрель,2017, 16:33 703

ЕЧЛ. “Ювентус” учун қулай бўлган “Монако”

Бундан бироз муқаддам Швейцариянинг Ньон шаҳрида ЕЧЛ ярим финалига қуръа ташланди. Қуръа натижаларига кўра Франциянинг “Монако” клуби Италиянинг “Ювентус” жамоаси билан ўйнайдиган бўлди.

Статистикага эътибор қаратадиган бўлсак, мазкур жамоалар плей-оффда муқаддам икки бўр тўқнаш келишган. Натижалар эса “Юве”нинг устунлигини кўрсатмоқда.

1998 йилги ЕЧЛнинг айни шу босқичида “кекса синьора” рақибини икки ўйин натижасига кўра мағлуб этган – 4:1 ва 2:3). Сўнгги бор эса 2015 йил чорак финалда ушбу клублар ўзаро баҳс олиб боришган в ўшанда ҳам монегаскликлар италияликларга икки ўйин натижасига кўра имкониятни бой беришган – 1:0 хамда 0:0.

Мазкур тўқнашувларнинг дастлабкиси 3 май снасида Монакодаги  “Луи II” стадионида бўлиб ўтади. Жавоб беллашуви эса 9 май санасида бўлиши кўзда тутилган.