Биласизми? "Реал" 19 йилда илк бор "Бетис"га ютқазди

Аввал хабар берганимиздек кеча Испания Ла Лигасининг 5-турида Мадриднинг “Реал” клуби ўз майдонида кутилмаганда 0:1 ҳисобида “Бетис”га имкониятни бой бериб қўйди.

Антонио Санабрия 90+4 дақиқада гол киритиб, “Бетис” учун 1998 йил октябридан буён давом этаётган ноҳуш анъанага барҳам берди.

Эслатиб ўтамиз, якунланган 5та тур натижаларига кўра 8 очко жамғарган Зинедин Зидан шогирдлари мусобақа пешқадами ҳисобланган “Барселона”дан нақд 7 очкога ортда қолишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!