Биргина Ясмина ишончни оқламоқда
16 март, 10:00 | 90

 

 

Тошкент шаҳрида теннис бўйича ўсмирлар ва қизлар ўртасида давом этаётган халқаро турнирда иштирок этган ҳамюртларимиз орасида фақатгина Ясмина Каримжонова мусобақани давом эттирадиган бўлди.

Дастлабки икки босқич якунларига кўра, яккалик баҳсларида қатнашган 10 нафарга яқин теннисчиларимиздан фақатгина Ясмина кетма-кет иккита учрашувда зафар қучди.

Биринчи даврада россиялик Айша Кукушкинани мағлуб этган ҳамюртимиз кейинги баҳсда қозоғистонлик Данел Ашировадан 6:1, 6:2 ҳисобида устун келди.

Ясмина ярим финалга чиқиш учун украиналик Дарья Снигур билан рақобатлашади.

SPORTS.uz

Ўхшаш янгиликлар

Sports.uz 2016 ©
ЎзМАА интернет-ОАВ лицензияси рақами: №1002