Биринчи лига. "Андижон" навбатдаги ўйинга тайёргарликни бошлади

«Норин»га қарши ўйиндан сўнг мураббийлар таркибдаги футболчиларга бироз дам беришга қарор қилганди. Маълум муддатлик қисқа  таътилдан сўнг жамоа аъзолари кеча яна клуб қароргоҳида йиғилди ва навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлаб юборишди. Машғулотлар Бўстон даҳасида жойлашган «БЎФМ»нинг майдонида ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Андижон» чемпионатнинг 11-турида «Хоразм» билан ўйнайди. Мазкур учрашув 25 май, пайшанба куни Андижон шаҳридаги «Соғлом авлод» стадионида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!