Биринчи лига. Элёр Акбаров "Норин"да кўрикдан ўтмоқда

Биринчи лига жамоалари аста-секин янги мавсумга тайёргарлик кўришмоқда.

Шу жумладан, Наманганнинг "Норин" жамоаси келаётган мавсумда яхши иштирок этиш мақсадида ўз таркибини кучли ижрочилар билан тўлдиришмоқда. 

Рустам Дўрмонов бошчилигидаги жамоа хозирда "Андижон вилояти Хокими кубоги"да иштирок этмоқда. Жамоа сафида бир қанча янги ўйинчиларни кўришимиз мумкин. "Цементчи" ва "Қизилқум" жамоаларининг собиқ ўйинчиси Элёр Акбаров ҳозирда Рустам Дўрмонов қўл остида машғулотларда иштирок этмоқда. У бугун "Истиқлол"га қарши учрашувда ҳаққулободликлар сафида майдонга тушишга ҳам улгурди

.

Эслатиб ўтамиз, Элёр Акбаров яқинда Қирғизистоннинг "Олой" жамоаси йиғинида бўлиб қайтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!