Биринчи лига. “Норин” янги мавсумга тайёргарликни бошлади

11 март,2017, 12:57 744

Биринчи лига. “Норин” янги мавсумга тайёргарликни бошлади

 

Куни кеча тиббий кўрикдан ўтиб келган “Норин” клуби аъзолари ўз машғулотларини бошлашди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, бу мавсум ҳар йилгидан ноанънавий тарзда бошланиб, биринчи учрашув Ўзбекистон Кубоги баҳсларидан бошланади. Учрашув 25 март куни “Шодлик” стадионида бўлиб ўтади. “Тулпорлар” ўша куни олий лига иштирокчиси Навоийнинг “Қизилқум” жамоасини қабул қилишади.

Ўзбекистон биринчилиги эса 1 апрелдан старт олади. “Норин” биринчи турда Нурафшонда меҳмон бўлади. Кейин ўйинни ҳам сафарда ўтказади.  Тўртинчи апрелда ҳаққулободликлар “Машъал-2” билан куч синашишади.  

Биринчи лига баҳсларидаги футбол байрамлари Норинда 13 апрелдан бошланади.