Блан испан жамоаларидан тушган 3та таклифни рад этди, унинг мақсади "Барселона"ни бошқариш

Франциянинг ПСЖ клуби собиқ бош мураббийи Лоран Блан ёзда бош мураббийсиз қоладиган “Барселона”ни бошқаришга умид қилмоқда.

Le Parisien нашрининг хабар беришича, франциялик мутахассис аллақачон 3та испан клубидан тушган таклифга рад жавобини берган. Ҳусусан, “Лас-Пальмас”, “Бетис” ва “Севилья” каби клублар Бланга таклиф билан мурожаат қилишган. Блан бу каби таклифларни қабул қилишга шошилмаяпти. Унинг мақсади Каталония суперклубини бошқаришдир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ испан журналисти “Барселона”ни Бильбаонинг “Атлетик” клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде бошқариши ҳақида хабар тарқатган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!