Бобонов бразилиялик рақибини чиройли усулда енгди

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида дзюдо бўйича Жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Бугунги кун дастуридан ўрин олган -81 кг вазн тоифасидаги спортчилар ўртасидаги баҳсларда ҳамюртимиз Давлат Бобонов бразилиялик Виктор Пенальбер билан баҳс олиб борди.

Ҳамюртимизнинг фаоллигида кечган ушбу баҳсда, Бобонов рақиби устидан чиройли усулда иппон баҳоси эвазига ғалаба қозонди. Энди ҳамюртимизга кейинги босқичда япониялик Нагасе Таканоре билан беллашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!