Бокс: Бобо-Усмон финалда жаҳон чемпиони билан жанг қилади

 

Остона шаҳридаги бокс бўйича Қозоғистон президенти кубоги учун V халқаро турнирда мезбонлардан ташқари Ўзбекистон, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Россия, Филиппин, Украина, Қирғизистон, Тожикистон, Мўғулистон ва Эрондан келган боксчилар ғолиблик учун куч синашмоқда.

Бокс: Бобо-Усмон мезбон боксчи ғалабасига йўл қўймади

69 килограмм вазн тоифасидаги жангларда иштирок этаётган Бобо-Усмон Ботуров финалга йўлланма олди. Ҳамюртимиз ярим финал баҳсида қирғизистонлик Адилет Батиралиевни катта устунлик билан енгди.

Б.Ботуров олтин медаль учун бўладиган ҳал қилувчи беллашувда азалий рақиби - ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони Садриддин Аҳмедов билан рақобатлашади.

Мезбон спортчига қарши бўладиган беллашувда ҳамюртимизга ғалаба тилаймиз.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!