Бокс бўйича Осиё чемпионатидан олдидан матбуот анжумани ташкил этилди

29 апрель, 19:56 1025

Бокс бўйича Осиё чемпионатидан олдидан матбуот анжумани ташкил этилди


Бугун Тошкентдаги “Интерконтинентал” меҳмонхонасида 30 арпель – 7 май кунлари бўлиб ўтадиган бокс бўйича Осиё чемпионати мусобақаси олдидан ташкилотчилар, мусобақа расмийлари ва журналистлар иштирокида матубот анжумани ташкил этилди.

Халқаро бокс ассоциацияси AIBA – мусобақалар тақвимига киритилган қитъа миқёсидаги энг нуфузли мусобақада Осиёнинг 29 та давлатидан 200 нафардан зиёд энг кучли боксчилар ғолиблик учун рингга чиқишади.

Осиё чемпионатида боксчилар совринли ўринлардан ташқари шу йилнинг август ойида Германияда бошланадиган бокс бўйича жаҳон чемпионатига бериладиган йўлланмалар учун курашади.

Халқаро бокс қоидаларига биноан жанглар ўнта – 49, 52, 56, 60, 64, 69, 75, 81, 91, +91 килограмм вазн тоифаларида ўтказилади.

Тошкентдаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси билан бир қаторда Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Иордания, Қозоғистон, Жанубий Корея, Мўғилистон, Покистон, Шри-Ланка, Тожикистон термалари тўлиқ таркиб – ўнтадан боксчи билан иштирок этади.

Чемпионатда 1997-1998 йилларда туғилган боксчиларнинг рингга чиқишига рухсат берилган.

Аввалламбор, мазкур мусобақани ташкил этишда катта ёрдам берган Ўзбекистон бокс федерациясига ўз миннатдорлигимни билдираман. Сир эмаски, сўнгги йилларда Осиё минтақасидан чиққан боксчилар жаҳон ареналарида юқори ўринларни қўлга киритиб келмоқда. Бу эса қитъамизда боксга бўлаётган эътиборнинг янада яхшиланиб бораётганидан далолат беради. Осиё жаҳонда энг кўп аҳолига бор қитъа ҳисобланади. Шундай экан бу ерда ҳаваскорлар боксини ривожлантиришни давом эттириш зарур.

– Аммо бундай йирик мусобақаларни ўтказишнинг ўзига хос нозик томонлари ҳам йўқ эмас. Биз ўтган йилги Рио Олимпиадаси вақтида ҳакамларнинг қўпол хатолари ва ноҳақликларга дуч келдик. Ўшаларни бартараф қилган ҳолда бўлажак мусобақаларни ҳаққоний ва адолатли тарзда ўтказишимиз зарур. Ўйлайманки, Тошкентдаги қитъа чемионати юқори даражада ўтади. Шундай мусобақани ташкил қилишда ёрдам берган ва қўллаб-қувватлаганга ҳамда шахсан муҳтарам Ўзбекистон Республикаси президентига миннатдорлик билдираман, – дейди Осиё бокс конфедерацияси президенти Серик Конакбаев.

Бокс бўйича Осиё чемпионатлари 1963 йилдан буён ҳар икки йилда бир маротаба ўтказиб келинмоқда. Илк мусобақага Таиланд мезбонлик қилган. Тошкент шаҳрида қитъамизнинг бокс бўйича энг нуфузли мусобақаси 1995 ва 1999 йилларда катта муваффақият билан ўтказилган.

Осиё чемпионатининг расмий очилиш маросими 30 апрель куни соат 17:00да "Ўзбекистон" спорт мажмуасида бошланади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.