Ўзбекистон бокс бўйича Осиё чемпионатига ўта кучли таркиб танлади

  • 25 апрель, 2017, 15:09
  • 0
  • Бокс

 

Ш уйилнинг 30 апрель – 7 май кунлари Тошкент шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Қитъа миқёсидаги энг нуфузли бокс мусобақасида ўттизга яқин давлатдан 200 нафардан зиёд боксчи қатнашади. Осиё чемпионати шу йили август ойида Германияда бўладиган жаҳон чемпионатига ягона саралаш турнири вазифасини ўтайди. Осиё чемпионатида ҳар бир вазн тоифасида кучли олтиликка кирган боксчилар жаҳон чемпионатида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати SPORTS.uz ахборот порталига терма жамоамиз мураббийлари Осиё чемпионатида қатнашадиган боксчиларни аниқлаб олганини маълум қилди.

           Осиё бокс конфедерацияси: Энг ёрқин юлдуз Ҳасанбой Дўсматов бўлади

          "Uzbek Tigers” чорак финалда ўта кучли рақиб билан жанг қилади

Осиё чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган Ўзбекистон терма жамоаси таркиби билан танишинг:

  1. Ҳасанбой Дўсматов
  2. Жасурбек Латипов
  3. Муроджон Аҳмадалиев
  4. Элнур Абдураимов
  5. Иқбол Холдоров
  6. Шаҳрам Ғиёсов
  7. Исроил Мадримов
  8. Бектемир Мелиқўзиев
  9. Санжар Турсунов
  10. Баҳодир Жалолов

Мусобақа натижалари, тезкор хабарлар, фото ва видео лавҳаларини SPORTS.uz ахборот портали орқали кузатиб боринг!

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!