Боксчиларимиз кубок учун курашади

29 июнь, 11:50 458

Боксчиларимиз кубок учун курашади

 

Шу йилнинг 1-8 июль кунлари Термиз шаҳрида бокс бўйича 2003-2004 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон кубоги ўтказилади.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизматидан SPORTS.uz ахборот порталига хабар қилишларича, мусобақада юртимизнинг барча ҳудудларидан 300 нафардан зиёд боксчи ғолиблик учун куч синашади.

Мусобақада истеъдоди ва маҳоратини намойиш этган ёш боксчилар халқаро майдондаги турнирларда юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

SPORTS.uz