Боксчимиз Санжар Турсуновни чорак финалда супер боксчи кутиб турибди

1 май, 21:57 1101

Боксчимиз Санжар Турсуновни чорак финалда супер боксчи кутиб турибди

Осиё бокс ихлосмандлари диққати Тошкентда давом этаётган Бокс бўйича Осиё чемпионатига қаратилган бир пайтда, ўзбекистонлик боксчилар ўзларининг ғалабали юришларини давом эттиради.

Ҳамюртларимиз иштирокида бўлиб ўтган бугунги жангларда барча боксчиларимиз муваффақият қозонди. Бироз аввал якунига етган 91 кг вазн тоифасида жанубий кореялик Ҳёнкю Кимга қарши жанг қилган Санжар Турсунов ишончли тарзда ўз рақибини мағлуб этди ва чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Кейинги босқичда ушбу боксчимиз 91 кг вазнда тенгсиз ҳисобланган қозоғистонлик Василий Левит билан ярим финал йўлланмаси учун кураш олиб боради.

SPORTS.uz Ахборот Портали мухбирлари Бокс бўйича Осиё чемпионатида қайд этилаётган натижаларни тезкорлик билан тақдим этиш мақсадида Ўзбекистон Спорт Мажмуасида иш олиб боришмоқда.

SPORTS.uz Ахборот Порталидан узоқлашманг.