Боку-2017: Финалга чиқа олмаган Рафалович Озарбайжон президенти томонидан тақдирланди

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида Ислом бирдамлик ўйинларининг 5- куни ўзининг ҳал қилувчи палласига яқинлашмоқда.

Бугунги кун дастуридан ўрин олган эркаклар ўратасидаги -80 килограмм вазн тоифасидаги спортчилар ўртасида ғолиблар номи маълум бўлди.

Ушбу вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Максим Рафалович ярим финал босқичи туркиялик Юнус Сарига имкониятни бой бериб, бронза медали соҳибига айланди.

Ушбу беллашувларда олтин медал озарбаёжонлик Бейги Харчеганига насиб этган бўлса, Туркия ваикли кумуш медалга сазовор бўлди.

Қайд этиш жоиз, Максим Рафаловични бронза медали билан Озарбайжон президенти Илхом Алиевнинг ўзи такдирлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!