Боку-2017: Озарбайжоннинг энг кучли спортчиси Нигора Турсунқуловани мағлуб этди

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўтказилаётган Ислом бирдамлик ўйинларининг 5 куни дастуридан ўрин олган таэквондо баҳсларида давстлабки медалчи номи маълум бўлди.

Хусусан, мусобақанинг -67 килограмм вазн тоифасидаги қизлар ўртасида ўтказилган баҳсларда босқичида ҳамюртимиз Нигора Турсунқулова бронза медали соҳибасига айланди.

Спортчимиз ярим финал босқичида озарбайжонлик Фарида Азизова билан баҳслашиб, 3:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Маълумот ўрнида, Фарида Азизова Озарбайжон тарихида Жаҳон чемпионатларида медал соҳибасига айланган илк спортчи ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!