Боку-2017: Таэвондочиларимиз олтин медалларга жуда яқин
Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида ўтказилаётган Ислом бирдамлик ўйинларининг 5 куни дастуридан ўрин олган таэквондо баҳслари ўзининг ҳал қилувчи палласига яқинлашмоқда.
Куннинг дастлабки қисмида татамига кўтарилган ҳамюртларимиздан Нигора Турсунқулова, Светлана Оспива шунингдек эркаклар ўртасида Максим Рафалович ва Дмитрий Шокинлар ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Хусусан, аёллар ўртасидаги -67 килограмм вазн тоифасидаги спортчимиз, Нигора Турсунқулова чорак финалда Осиё Батулни 43:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, -73 килограмм вазнда иштирок этаётган Светлана Осипова Моҳрў Ҳалимовадан 11:4 ҳисоби билан устун келди.
Шунингдек, эркаклар баҳсида 80 килограммгача бўлган спортчилар ўртасида Никита Рафалович қатарлик Али Алармиамини 14:5 ҳисобида таслим этган бўлса, -87 килограмм вазнда татамига кўтарилган Дмитрий Шокин ярим финал олдидан марокашлик Ҳусайн Барозуққа ҳеч қандай имконият қолдирмади: 24:4.
Қайд этиш жоиз, финал босқичи олдидан Нигора Турсунқулова озарбайжонлик Фарида Азизова билан баҳслашса, Светлана Осипова эронлик Акрам Худобанде тўсиғини енгиб ўтиши лозим бўлади.
Шунингдек, эркаклар ўртасидаги беллашувларда Никита Рафалович туркиялик Юнус Сари билан беллашса, Дмитрий Шокин эронлик Ҳусайн Қурбонзодани таслим этиши лозим бўлади.
Фикрлар