Боку-2017: Сергей Фомин финал йўлидаги дастлабки ғалабани қўлга киритди
Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида ўтказилаётган Ислом бирдамлик ўйинларининг теннис бўйича эркаклар ўртасидаги яккалик баҳсларига старт берилди.
Қуръа натижаларига кўра, ҳамюртимиз Серней Фомин дастлабки раундда малайзиялик Мерзукига қарши кортга чиққан ҳамюртимиз Сергей Фомин рақибини икки сет натижасига кўра, 7:6, 6:1 ҳисоби билан мағлуб этиб, саралаш босқичининг иккинчи раунди йўлланмасини қўлга киритди. Энди спортчимизга кейинги босқичда Туркманистон ваикли Рогусский рақиблик қилади.
Қайд этиш лозим, агарда, Фомин Рогусский тўсиғидан муваффақиятли ўтадиган бўлса, ярим финал йўлланмаси учун туркиялик сараланган теннисчи Челикбилек ва Эрон вакили Надаф Сичани қарама-қаршилиги ғолиби билан беллашишига тўғри келади.
Фикрлар