Боку-2017: Свечниковнинг рекордидан яхшироқ натижа қайд этган Иван Зайцев кумуш медални қўлга киритди
Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўтказилаётган Ислом бирдамлик ўйинлари давом этмоқда.
Бугун эркаклар ўртасида ўтказилган енгил атлетиканинг найза улоқтириш йўналиши бўйича финал баҳслари бўлиб ўтди. Унда ҳамюртимиз Иван Зайцев 78,66 метр натижани қайд этиб, кумуш медални кулга киритди.
Қайд этиш лозим, олдинроқ пара атлетиканинг ушбу йўналишида Александар Свечников Жаҳон рекордини ўрнатган ҳолда олтин медални қўлга киритганди.
Фикрлар