"Боруссия Д" Дембеледан сўнг яна бир ҳужумчисини сотмоқда

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Эмре Мор “Сельта”га ўтишга яқин турибди.

Турк футболчи тиббий кўрикдан ўтиш ва шартнома имзолаш учун Виго шаҳрига етиб келди. Трансфер суммаси 13 млн еврога баҳоланмоқда.

Маълумот учун, ўтган мавсум 20 ёшли футболчи Бундеслигада 12 та баҳсда майдонга тушди ва 1 гол киритиб, 2 голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!