"Боруссия Д" Дембеленинг нархини эълон қилди

Дортмунднинг “Боруссия” клуби Усман Дембеленинг трансфери борасида тушаётган таклифларни ўрганиб чиқмоқда.

Rac1 нашрининг ёзишича, немис жамоаси франциялик футболчи учун 150 миллион евро сўрамоқда. Айни дамда бу футболчига “Барселона” асосий даъвогар бўлиб турибди.

Ҳозирда Дембеле “Боруссия” машғулотларидан озод қилинган. Бунга унинг “Барселона”га ўтиш борасида музокаралар асосий сабаб бўлмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!