“Боруссия Д” раҳбарияти “Аякс” футболчисини сотиб олмоқчи

 

Дортмунднинг “Боруссия” жамоаси бош мураббийи Петер Бош “Аякс” ҳимоячиси Матейс де Лигтга хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Петер Бош ушбу футболчи билан ўтган мавсумда “Аякс”да бирга ишлаган ва унинг нималарга қодир эканини билади. Шу сабабли ҳам у Лигтга қизиқмоқда.

Жорий мавсумда ҳимоячи 11 ўйинда майдонга тушиб, 2 та голга муаллифлик қилди. Унинг “Аякс” билан амалдаги шартномаси 2021 йилгача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!