"Боруссия" Дортмунд ўзининг қишки трансферлардаги илк харидини амалга оширишга яқин турибди

Швейцариянинг “Базель” клуби ҳимоячиси Мануэль Аканжи “Боруссия” Дортмундг кўчиб ўтишга жуда яқин турибди.

Get German Football тарқатган хабарга қараганда дортмундликлар 22 ёшли швейцариялик футболчи учун “Базел”га 21,5 млн евро тўлайди.

Маълумот учун, Аканжи жорий мавсум жами 27та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!