Ботирали Мамажонов АҚШда рақибини кутмоқда

 

шу йилнинг 24 март куни АҚШнинг Флорида штати мезбонлик қиладиган катта бокс кечасида ўзбекистонлик енгилмас боксчи Ботирали Мамажонов ҳам рингга чиқадиган бўлди.

Профессионал рингдаги фаолиятини ўтган йили бошлаган Ботирали Мамажонов АҚШда ташкил этилган беллашувларда муваффақиятли иштирок этиб келмоқда. Ўтган мавсумда ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси бешта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида зафар қучди.

Ботирали Мамажонов америкалик боксчилар - Элвин Деви, Тахлик Тейлор, Ларри Харрисни нокаутга учратган бўлса, Эвери МакФаттер ҳамда Кортез Ридни очколар ҳисобида мағлуб этди.

Айни пайтда Ботирали Мамажонов 24 март куни бўладиган жангга пухта тайёргарлик кўрмоқда. Ҳозирча ҳам юртимизга қарши ким рингга чиқиши маълум эмас. Промоутерлар тез кунда рақиб номини эълон қилади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!