Бразилия эртаги Англияда давом этмоқда

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 27-30 апрел кунлари Буюк Британиянинг Шеффелд шахрида паралимпиянинг сузиш спорт тури бўйича Жахон серияси туркумига кирувчи Халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада 45та давлатдан 575та спортчи иштирок этиб, улар орасида 6 нафар Ўзбекистон паралимпия спортчилари ҳам совринли ўринлар учун куч синашдилар.

Ўзбекистон паралимпия ассоциациясидан  SPORTS.uz интернет-ахборот порталига хабар беришларича, ушбу мусобақада иштирок этган ҳамюртларимиз якуний ҳисобда 3та олтин, 3та кумуш, 3та бронза жами 9та медални  қўлга киритдилар. Жумладан, Дмитрий Хорлин комплекс сузишда йўналишида 200 метр масофада 02:16.14, 400 метрга эркин сузишда 04:11.41 ва 100 метрга баттерфляй усулида сузишда 00:59.21 натижалари билан 3та олтин медални қўлга киритган бўлса, яна бир вакилимиз Музаффар Турсунхўжаев 50 метр ва 100 метр масофага эркин сузишда 00:24.40 ва 00:53.70 натижалари билан 2та кумуш медални қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Фото: Ўзбекистон паралимпия ассоциацияси матбуот хизмати

Шунингдек, аёллар ўртасида кечган бахсларда эса хамюртимиз Шоҳсанам Тошпўлатова 50 метрга эркин усулда сузиш баҳсларида 00:28.08 натижаси билан бронза медалга эгалик қилган бўлса, 200 метрга комлекс сузиш йўналиши да 02:26.62 хамда 100 метрга баттерфляй усулида сузиш баҳсларида 01:05.51 натижалари билан 2 та кумуш медалини қўлга киритди. Яна битта спортчимиз Фотима Амилова эса,  100 метрга брасс усулида сузиш йўналишида 01:15.12 натижаси билан бронза медалини ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!