Паралимпиячиларимиз Британияда барчани лол қолдирмоқда

Жорий йилнинг 27-30 апрел кунлари Буюк Британиянинг Шеффелд шахрида паралимпиянинг сузиш спорт тури бўйича Жахон сериаси туркумига кирувчи Халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда. Мазкур мусобақада 45та давлатдан 575та спортчи иштирок этмоқда, улар орасида 6 нафар Ўзбекистон паралимпия спортчилари бўлиб совринли ўринлар учун куч синашмоқдалар.

Ўзбекистон паралимпия ассоциациясининг SPORTS.uz интернет ахборот порталига хабар қилишича, ҳозирги кунга қадар хамюртларимиз жами 6та медални  қўлга киритдилар. Булардан Хорлин Дмитрий 200м. Комплекс усулида сузиш бўйича (02:16.14) натижаси билан фахрли биринчи ўринни эгаллади (олтин). Турсунхўжаев Музаффар 50м. ва 100м. эркин усулда (00:24.40) ва (00:53.70) натижалари билан 2та кумуш медаллари сохиби бўлди. Аёллар ўртасида кечган бахсларда эса хамюртларимиз Тошпўлатова Шохсанам 200м. комлекс усулида (02:26.62) натижаси билан кумуш ва 50м. эркин усулида (00:28.08) натижаси билан бронза медалларини қўлга киритди, Амилова Фотима 100м. брасс усулида (01:15.12) натижаси билан бронза медали сохибаси бўлди.

Қайд этиш жоиз, бугун паралимпиячиларимиз сузишнинг баттерфляй ва чалқанча усулларида иштирок этиб куч синашадилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!