Бразилиялик юлдузга икки АПЛ гранди даъвогар

«Арсенал» ва «Манчестер Сити» Бразилиянинг «Сантос» клуби ҳужумчиси Юри Албертуга қизиқиш билдирмоқда.

Globo Esporte нашри хабарига кўра, бразил клуби 16 ёшли бу футболчи учун 37,5 миллион фунт сўрамоқда.

Алберту шу ёзда клуби билан проффессионал шартнома имзолаганди. Футболчи ҳали «Сантос»да дебют қилмаган. Ҳозирда у Бразилия U-17 терма жамоаси билан Ҳиндистонда ўтаётган жаҳон чемпионатида бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!