Бу футболчининг коллекциясида 600 нафар футболчининг либоси бор(фото)

2 август, 23:38 1132

Бу футболчининг коллекциясида 600 нафар футболчининг либоси бор(фото)

Ушбу ёзда Европа футболида оламшумул ходиса рўй берди. Европанинг энг кучсиз термаларидан бири бўлган Андорра терма жамоаси ЖЧ-2018 саралашида Венгрия термасини мағлуб этди ва сўнгги 12 йил ичида илк бор расмий ўйинларда ғалаба қозонди.

Бунда жамоа сардори Ильдефонс Лиманинг хизматлари катта бўлди. 37 ёшли марказий ҳимоячи термаси сафида 107 та баҳсда майдонга тушган. Ваҳоланки, Андорра терма жамоаси ўз тарихи давомида 142 та баҳс ўтказган холос.

Бундан ташқари, Лима терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳамдир. У мамлакат бош жамоаси сафида 11 та тўп киритган. Шулардан 5 тасини пенальтидан киритган.

Бироқ Лима яна бир кўрсаткич билан мақтана олади. Гап шундаки, унинг коллекциясида 600 га яқин футболчининг либослари мавжуд.

Лима либослари учун алохида хона ажратган ва ҳар бир либос махсус тарзда қадоқланган ва энг мухими, уларнинг бирортаси хаттоки ювилмаган.

Энг қизиғу у Италия ва Испаниянинг иккинчи дивизионида ўйнаган холос. Унда қаердан шунча либос бўлиши мумкин?

Лиманинг коллекциясида  2009 йилда Англия термасига қарши баҳсда Жон Террининг либоси ҳам мавжуд. У шундан сўнг, “Энди фаолиятимни тугацам ҳам бўлади”, – деб айтиб ўтган эди.

Икки йил олдин эса у “Челси” собиқ сардоридан норози бўлди. Боиси, Терри андорраликларнинг қўпол ўйини сабаб, термадаги жамоадошларига рақиблар билан либос алмашмаслик кераклигини айтиб ўтган эди.

Бундан ташқари Лимада Андоррага 4 та гол киритган Криштиану Роналдунинг ҳам либоси мавжуд.

Лима топ-футболчиларнинг либосларини эмас, асосан номи чиқмаган термаларнинг либосини йиғиб келади.

“Ҳозир менда 500-600 атрофида либос бор. Менинг яна бир мақсадим, ФИФАга аъзо барча мамлакатлар термасининг либосини йиғишни мақсад қилганман. Менда Аруба каби экзотик мамлакат термаларининг либослари мавжуд” – деб айтиб ўтган эди Лима.

Қайд этиш жоиз, 211 мамлакат ФИФАга аъзо бўлган ва Лимада 128 терманинг либослари мавжуд.

Футболчининг ўзи таъкидлашича, бу футбокалар – унинг фаолияти тарихидир.

Шаҳзод Холбоев тайёрлади