Бу қизиқ. "Челси" 1998 йилдан буён илк бор чемпионатни мағлубият билан бошлади
Хабарингиз бор кеча Англия премьер-лигасининг дастлабки турида амалдаги чемпион Лондоннинг "Челси" клуби ўз майдонида "Бёрнли"ни қабул қилди ва кутилмаганда 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Таъкидлаш лозимки, "аристократлар" орада 19 йил ўтиб, аниқроғи 1998 йил сўнгги бор АПЛни мағлубият билан бошлашган эди. Ўшанда улар "Ковентри Сити" 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйишган.
Фикрлар