Бу сафарги Мадрид дербиси голсиз ўтди (видео)

Хабарингиз бор кеча барча футбол ишқибозларининг диққати Мадрид шаҳрига қаратилган эди. Боиси, Ла Лиганинг 12-турида ушбу шаҳарнинг икки етакчи клублари - "Атлетико" ҳамда "Реал" ўзаро майдонга тушишди.

Кескин курашларга бой кечган ўйин якунда 0:0 ҳисобидаги нурсиз дуранг билан якунланди. Ушбу дурангдан сўнг ҳар иккала жамоа ўз очколари сонини 24тага етказиб олди ва мос равишда 3- ва 4-ўринларни эгаллаб туришибди.

Қуйида голсиз ўтган пойтахт дербисининг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!