Бугун Доннарумманинг "Милан"даги тақдирига ойдинлик киритилиши мумкин

15 июнь, 13:00 214

Бугун Доннарумманинг

“Милан” клуби дарвозабони Жанлуижи Доннарумманинг жамоадаги тақдирига бугун ойдинлик киритилиши мумкин. Боиси, 18 ёшли голкипернинг агенти Мино Райола бугун ушбу масалани муҳокама қилиш учун “россонерилар” раҳбарияти билан учрашади.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра “Милан” Италия терма жамоаси дарвозабони учун  маоши 4 млн евро этиб белгиланган 5 йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр. Айтиш керакки футболчининг маоши йиллик 5 млн еврогача оширилиши ҳам мумкин.

Ўз навбатида Райола янги шартномада Доннарумманинг товон пулини 10 млн евро этиб белгилашларини талаб қилмоқда. Шартноманинг ушбу банди “Милан” келгуси мавсум ЕЧЛ йўлланмасини қўлга кирита олмаган тақдирдагина кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, Доннарумманинг хизматларига шунингдек “Манчестер Юнайтед”, “Реал” ва ПСЖ каби жамоалар жиддий қизиқиш билдиришаётган эди.