Бугун Суарес "Барселона"даги 100-учрашувини ўтказади

Хабарингиз бор бугун Испания Ла Лигасининг 6-турида пешқадам “Барселона” сафарда “Жирона” меҳмони бўлади.

Эътиборлиси, ушбу баҳс уругвайдик ҳужумчи Луис Суарес учун ўзига ҳос аҳамиятга эга. Боиси, у бугун Каталония супер клуби сафида ўзининг 100-учрашувида майдонга тушади.

Маълумот учун, “Жирона” – “Барселона” ўйини бугун Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!