Бугун футбол. "Насаф" - "Навбаҳор"

 

Бугун "Насаф" жамоаси биринчи давранинг сўнгги 15-тур учрашувини Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув Ғузор шаҳридаги “Ғузор” марказий стадионида соат 19:00да бошланади.

“Насаф” (Қарши) - “Навбаҳор” (Наманган)

25.06.2017. “Ғузор” марказий стадиони. 19:00да

Бош ҳакам: Зокир Қодиров (Навоий)

Қанот ҳакамлари: Тимур Галеев, Акбар Пўлатов (Тошкент)

Захира ҳаками: Жасур Мухторов (Тошкент)

Назоратчи: Марат Исмоилов (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Наиль Лутфулин.

Бу учрашув жамоаларнинг чемпионатдаги 41-ўзаро учрашуви бўлади. Бунгача жамоалар 40 бор ўзаро куч синашишган. 21 учрашувда “аждарлар” ғалабага эришишган. 10та ўйинда “лочинлар”нинг қўли баланд келган. Қолган 9та баҳсда жамоалар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати 70-59 “Насаф” фойдасига.

Қаршида бўлиб ўтган ўзаро учрашувлар тарихига назар: яққол устунлик “Насаф” томонида. Жамоалар Қаршида 20 марта куч синашишган. Уларнинг 17тасида “аждарлар” ғалабага эришган. Фақат 1 учрашувда муроса кўчаси танланган. Бу дуранг 2012 йили қайд этилган. Наманганликларнинг 2 учрашувда қўллари баланд келган. Бу учрашувлар 1998 ва 1999 йилги мавсумларда бўлиб ўтган. Тўплар нисбатини 47-18 кўринишда. “Насаф” фойдасига.

Қаршидаги ўзаро учрашувларда “Навбаҳор” жамоаси “Насаф”ни сўнгги бор 1999 йили мағлубиятга учратган ва 2012 йили охирги дуранг натижага эришган. 

“Навбаҳор” жамоасида битта йўқотиш бор, бугунги учрашувда дисквалификация туфайли Дилшод Жабборов “Навбаҳор”га ёрдам бера олмайди.

Бугун жамоамиз мухлислари “аждарлар”дан ғалаба кутишмоқда. Зеро, жамоамизнинг охирги мағлубияти уларни анча ранжитиб қўйган. Умид қиламизки, футболчиларимиз бугун бор маҳорати ва кучини намойиш қилишиб, ўз мухлисларига  ажойиб байрам совғасини тақдим этишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!