Бундеслига. "РБ Лейпциг" кутилмаганда "Байер"га шармандали тарзда мағлуб бўлди

Кеча шунингдек Германия Бундеслигасида ҳам 29-турнинг якуний баҳси бўлиб ўтди.

Шу куни амалдаги вице-чемпион ҳисобланган “РБ Лейпциг” ўз майдонида “Байер”ни қабул қилди. Голларга бой кечган баҳс кутилмаган натижа билан якунланди. Шу куни “доришунослар” майдон эгаларини 4:1 ҳисобида таслим этишди.

“РБ Лейпциг” – “Байер” 1:4 (1:1, 0:3)

9 апрель “Ред Булл Арена Лейпциг”

Голлар: 1:0 – 17 Забитцер, 1:1 – 45 Хавертц, 1:2 – 51 Брандт, 1:3 – 56 Рецос, 1:4 – 69 Фолланд.

“РБ Лейпциг” – Гулачи, Клостерманн, Орбан, Упамекано, Бернардо, Кампль, Кейта (Ильзанкер, 76), Забитцер, Форсберг, Поульсен (Брума, 56), Вернер (Лукман, 69).

“Байер” – Лено, Та, Бендер (Рецос, 19), Венделл (Хенрихс, 63), Бендер (Едвай, 68), Баумгартлингер, Арангис, Бэйли, Хавертц, Фолланд, Брандт.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!