Бундеслига мухлислар борасида рекорд ўрнатди

23 июнь, 22:51 266

Бундеслига мухлислар борасида рекорд ўрнатди

Якунланган мавсумда Германия Бундеслигаси ва Иккинчи Бундеслигасини томоша қилиш учун рекорд миқдорда томошабинлар стадионларга ташриф буюришди.

Биринчи ва Иккинчи Бундеслигадаги 36 жамоа иштирокидаги жами 612 баҳсга умумий 19 049 36 нафар мухлис ташриф буюрди. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан 1,3 % га кўп демакдир.

Бундеслигада ҳар ўйинни ўртача 40 693 нафа мухлис стадиондан кўрган бўлса, иккинчи Бундеслига ўйинларини 21 560 нафар мухлис бевосита стадиондан кузатиб борди. Бу ўтган йилги натижадан 13 % га кўпдир.