683 0

Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби ва Бразилия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Луис Фелипер Сколарига Австралия терма жамоасини бошқаришни таклиф этишди.

"Соккеруз" бош мураббийлиги 22 ноябрдан буён бўш турибди. Айни шу куни жамоани ЖЧга олиб чиққан Ангелос Постекоглу исте`фога чиқарилган эди.

"Мен улар алоқага чиққан мураббийлардан бириман. Мен ЖЧда шунчаки ўз жамоам билан иштирок этишни истамайман. Мен бир ёки икки йиллик дастурга эга бўлган олдига мақсад ва режалар қўйган жамоани бошқаришни истайман. Бироқ таклиф мени қизиқтириб қўйди", - деб Сколарининг сўзларини келтириб ўтди Reuters агентлиги.

Маълумот учун, Австралия терма жамоаси қуръа натижасига кўра, гуруҳда Франция, Дания ва Перу термалари билан баҳс олиб борадиган бўлди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98