“Бунёдкор”да ҳам раҳбарият ўзгарди

 

Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби раҳбариятида ўзгаришлар амалга оширилди.

Клубнинг янги президенти этиб “Ўзтрансгаз” АК Бошқарув раисининг ўринбосари Улуғбек Муродиллаевич Ашуров таништирилди.

Шунингдек, “Бунёдкор” ФК бош директори сифатида фаолият юритган Бобоев Бахтиёр Мелиевич ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод этилди.  Клубга янги бош директор этиб Мурод Боқиевич Алиев тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал "Пахтакор" жамоаси раҳбариятида ҳам ўзгаришлар амалга оширилганди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!