Бускетс фаолиятини “Барселона”да якунламоқчи эмас

23 март, 12:15 459

Бускетс фаолиятини “Барселона”да якунламоқчи эмас

Каталониянинг “Барселона” клуби хавбеки Серхио Бускетс ўзининг футболчилик фаолиятини “кўк-анор ранглилар” сафида эмас, аксинча АҚШ чемпионатида якунлаш ниятида эканлиги ҳақида гапириб ўтди.

“Мен фаолиятимни МЛСда (АҚШ чемпионати) якунламоқчиман. Кейин эса мураббийликда ҳам ўзимни синаб кўрмоқчиман”, - дейди Бускетс Marca нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли футболчининг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар имзоланган.