Бускетс умумий гуруҳ машғулотларига кўшилди
Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс жароҳатидан фориғ бўлиб, сафга қайтди. Marca нашри тарқатган хабарига кўра Бускетс бугун эрталаб жамоанинг умумий гуруҳида машғулот ўтказган.
Эслатиб ўтамиз, испаниялик футболчи “Барселона”нинг “Эйбар”га қарши баҳсида жароҳат олган ва икки ҳафтага сафдан чиққан эди. Бундан аввалроқ жамоа етакчиларидан бири Андреас Иньеста ҳам жароҳатидан тузалиб, жамоа ихтиёрига келиб қўшилган эди.
Аммо, шуни айтиш лозимки юқорида номлари тилга олинган футболчилар Ла Лиганинг навбатдаги турида “Атлетик” Билбаога қарши ўйинда “кўк-анор ранглилар”га ёрдам бера олмасликлари мумкин. Бироқ, Луис Энрике Испания кубоги ярим финал жавоб учрашувида Мадриднинг “Атлетико”сига қарши баҳсда Бускетс ва Иньетсталарнинг хизматларидан фойдаланишлари мумкин.
Фикрлар