“Бухоро” – “Обод” учрашувидан кейинги фикрлар

 

Олий лиганинг 3-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Обод" учрашвидан сўнг ҳар иккала жамоа устозлари ОАВ ходимларининг саволларига жавоб қайтарди. Бу ҳақда “Обод” матбуот хизмати хабар бермоқда.

Улуғбек Бақоев ("Бухоро" жамоаси мураббийи): - Аввало мухлислардан узр сўрайман! Бугун ғалаба қозонишни мақсад қилгандик, аммо ҳаммаси ўйлаганимиздек бўлмади. Ҳозир кимнидир айбламоқчи эмасман. Дискни кўриб чиқиб, хатоларни таҳлил қиламиз ва навбатдаги баҳсларга тайёргарликни давом эттирамиз. Қўл остимизда 22 нафар футболчи бор. Ҳар бир баҳсга ким тайёр бўлса ўшани майдонга тушираман.

Фарҳод Сафаров ("Обод" жамоаси директори): - "Бухоро" жамоасини жуда яхши билардим. Гарчи мавсум арафасида клубда бир қатор ўзгаришлар рўй берган бўлса-да, таркибдаги футболчиларнинг қандай салоҳиятга эга эканлиги барчага маълум. Айтишим керак, бугун қийин ўйинда уч очкони қўлга киритдик. Аввал ҳам айтиб ўтганимдек, мавсум бошида барча жамоаларнинг имконияти деярли бир хил бўлади. Жамоа бош мураббийи Рауф Инилеев 30 март куни "Бунёдкор"га қарши ўйинда биз билан бирга бўлади, деган умиддаман.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!