"Бухоро" илк назорат учрашувини ўтказди

Бугун “Бухоро” жамоаси Тошкентдаги йиғин доирасида илк назорат учрашувини ўтказди. Тошкентнинг “Бунёдкор”ёшларига қарши кечган баҳсда бухороликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Аралаш таркибда ҳаракат қилган “Бухоро”нинг ягона голига Баҳодир Пардаев муаллифлик қилди. Учрашув давомида Пардаевда дубль қайд этиш имконияти бўлди, аммо у пенальтини голга айлантира олмади.

Бу учрашувда “Бухоро” қуйидаги таркибда ҳаракат қилди:

Амонов, Мерзляков, Қутибоев, Жумаев, Умуров, Убайдуллаев, Нематов, Саноев, Шихов, Ражабов, Пардаев.

Заҳирадан майдонга тушганлар: Насимов, Мухиддинов, Олимов, Холиқов, Дилмуродов, Сулаймонов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!