“Бухоро” жамоаси “Шўртан”га қарши ўйинга тайёргарликни бошлади

2 май,2017, 18:14 361

“Бухоро” жамоаси “Шўртан”га қарши ўйинга тайёргарликни бошлади

 

Бекободдаги ғалабадан сўнг “Бухоро” футболчиларига қисқа таътил берилган эди. Бугундан эътиборан жамоа аъзолари клуб қароргоҳида йиғилишди ва машғулотларга киришади.

Эртадан бошлаб жамоа кунига икки маҳалдан машғулотлар олиб боради ва бевосита “Шўртан”га қарши бўладиган 9-тур учрашувига тайёргарлик олиб боради.

Жамоанинг хорватиялик легионери Ивор Вейцер “Металлург”га қарши учрашувда жароҳати туфайли жамоасига ёрдам бера олмаган эди.

Ҳозирча “Шўртан”га қарши ушбу футболчининг майдонга тушиши сўроқ остида бўлиб турибди.