“Бухоро” назорат ўйинида “Андижон”ни мағлубиятга учратди

Бир неча дақиқа аввал “Бухоро” жамоаси Тошкентдаги йиғинлар доирасидаги навбатдаги назорат учрашувини якунлади. “Андижон”га қарши кечган баҳсда бухороликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Учрашувнинг 3-дақиқасида Баҳром Нарзуллаев ҳисобни очди. Учрашувнинг 30-дақиқасида Нарзуллаев пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Айнан мана шу ҳисоб ўйин сўнгига қадар ўзгармай қолди.

Мазкур учрашувда бухороликлар янги аъзоси — украиналик Владимир Баенко ҳам иштирок этди. 

“Бухоро”: Эркин Жабборов, Миржалол Жумаев, Ислом Холиқов, Элбек Равшанов, Хуршид Олимов, Нозим Умуров, Мирфайз Мухиддинов, Равшан Янгиев, Карен Абрамов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Бахром Нарзуллаев.

Заҳирадан майдонга тушганлар: Акмал Турсунбоев, Сардор Сулаймонов, Ориф Шамсиддинов, Алишер Шоғуломов, Эргаш Исмоилов, Элшод Дилмуродов, Владимир Баенко.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!