“Бухоро”га қарши ўйинда Бобур Қосимов ва Жамолиддин Убайдуллаев “Машъал”га ёрдам бера олмайди

 

“Машъал” жамоаси бугундан бошлаб «Бухоро»га қарши тайёргарликни бошлади. 

Муборакликларга ушбу турда Бобур Қосимов ва Жамолиддин Убайдуллаев ёрдам бера олмайдилар. Қосимов «Қўқон-1912» билан Убайдуллоев эса «Истиқлол»га қарши баҳсларда жиддий жароҳат олишганди.

Таркибдаги қолган барча футболчилар машғулотларда иштирок этмоқдалар. Эслатиб ўтамиз «Машъал» бу турни сафарда «Бухоро»да ўтказади. Ушбу баҳс 22 апрель (шанба) куни, Бухородаги марказий ўйингохида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!