Чавандозларимиз Германияга жўнаб кетишди

От спорти жаҳон аренасига чиқиш, халқаро мусобақаларда иштирок этиш — ўта мураккаб ва кўп маблағ талаб қилувчи вазифадир. Кўпинча шу сабаб бизнинг спортчиларимиз аввал ўз маҳоратларини, отларининг қобилиятларини нуфузли мусобақаларда намоён қилиш имкониятига эга бўлмаганлар. Аммо бугун йилқичилик ва от спорти ривожланишнинг янги босқичига ўтди. Янгиланишларнинг ижобий натижалари эса кўп ҳам куттирмади.

спорти3

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти соҳаси учун навбатдаги қадам эса спортчиларимизнинг 2018 йилдаги ёзги Осиё ўйинларида иштироки бўлади. 18 августдан 2 сентябрга қадар Индонезия мезбонлигида ўтадиган ушбу мусобақада ўзбек чавандозларидан, конкур бўйича республика терма жамоаси аъзолари Ғайрат Назаров, Умид Камилов, Оқил Собиржонов, Нуржан Туякбаев мусобақаларда ўз отларида иштирок этишади. 

спорти2

Ушбу нуфузли турнирга тайёргарлик анча аввал бошланган. Ўзбекистон от спорти федерациясининг хабар тарқатишича, деярли бир ой аввал отлар тегишли карантин муддати ва ветеринар рухсати текширишларини олиш учун Германияга жўнатилган бўлса, куни кеча бизнинг спортчилар ҳам у ерга етиб боришди. Улар бу иш жараёнида тажрибали немис мутахассислари қўл остида ўқув-машғулот семинарларида қатнашишади. Малака ошириш ва тажриба алмашиш учун Германияга катта тажрибага эга мкраббийлардан бири ҳисобланган Сергей Шмелев ҳам жўнатилган. Назарий дарслар ва амалий машғулотлар тугаши билан бизнинг спортчиларимиз Европадаги нуфузли мусобақаларда иштирок этишади ва бу келгуси Осиё ўйинларига тайёргарлик кўриш учун ажойиб тайёргарлик бўлади. 

спорти1

Шундай қилиб, 20 август куни спорт жуфтликлари Белгиядан Индонезияга учиб кетишади. Бизнинг спортчилар ўз отларида республика тарихида биринчи бор бу каби нуфузли мусобақаларда иштирок этишмоқда. Шу ерда таъкидлаб ўтиб жоизки, от спорти ривожига катта эътибор қаратувчи, ўз спортчиларининг бу каби кўламдор мусобақаларда иштирокини таъминлаб бера олувчи мамлакатлар жаҳон ҳамжамияти томонидан юқори баҳоланади ва спорт давлатлари қаторига киритилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!