"Челси" Чалханўғлига расмий таклиф юборди

12 январь, 07:32 392

Леверкузеннинг "Байер" клуби етакчиси Ҳоқон Чалханўғли фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Turkish-football.com нашрининг хабар беришича Лондоннинг "Челси" клуби 22 ёшли туркиялик футболчи борасида немис клубига расмий таклиф юборган.
"Аристократлар" бош мураббийи Антонио Конте иқтидорли ярим ҳимоячидан яқиндагина Хитойнинг "Шанхай СИПГ" клубига кўчиб ўтган Оскарнинг ўрнида фойдаланмоқчи. 

Маълумот учун, Туркия терма жамоаси аъзоси бу мавсум "Байер" сафида жами 20та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5та гол ва 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг немис клуби билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган.